"Барселона"нинг собиқ футболчиси: "Бу сўнгги йиллардаги энг ёмон “Эл класико”лардан бири бўлди"

  • 27 октябрь, 17:05
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ла Лиганинг 10-туридан ўрин олган навбатдаги “Эл класико” баҳсида “Реал Мадрид” “Барселона”ни 2:1 ҳисобига мағлуб этди.

Tecno

Мазкур учрашув ҳақида каталонияликларнинг собиқ футболчиси ва Испания терма жамоаси аъзоси Хулио Салинас ўз фикрини билдирди.

“Бу сўнгги йиллардаги энг ёмон класиколардан бири бўлди. Иккала жамоа ҳам яхши ҳолатда эмас, натижада эса кучсизроқ бўлган жамоа ғалаба қозонди”, — дея Салинаснинг сўзларини Mundo Deportivo нашри келтиради.

Маълумот учун, “кўк-анорранглилар” устидан қўзонланган ғалабадан сўнг мадридликлар Ла Лига турнир жадвалида биринчи ўринни мустаҳкамлаб олди. Хаби Алонсо шогирдлари ҳисобида 24 очко мавжуд. Ҳанси Флик бошқарувидаги “Барселона” эса 10 турдан сўнг 22 очко билан иккинчи поғонада бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!