"Барселона"нинг собиқ футболчиси Россия клубига ўтади
"Барселона", "Ювентус" клублари, Босния ва Герцеговина миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси Миралем Пянич Россия чемпионатига кўчиб ўтиш арафасида. У янги клуби ЦСКА билан шартнома имзолаш учун Москвага учиб кетди.
34 ёшли босниялик ярим ҳимоячи бугун куни тиббий кўрикдан ўтиши ва "армиячилар" билан шартнома имзолаши кутилмоқда.
“Мен жуда хурсандман! Янги клубим учун ўйнашни интиқлик билан кутябман. Мен ЦСКА ҳақида кўп нарса биламан. Бу катта клуб. Жамоа мухлисларига нима дейишим мумкин? Тез орада кўришгунча!”, - деди футболчи
Фикрлар