"Барселона"нинг собиқ ҳимоячиси фаолиятини "Краснодар"да давом эттириши мумкин
Россиянинг "Краснодар" клуби Чемпионлар лигасидаги дебют иштироки олдидан ўзининг ўнг қанот ҳимоясини кучайтирмоқчи.
"ЭкСпорт" телеграм канали тарқатган хабарга кўра краснодарликларнинг эътибори "Севилья" ҳимоячиси Алеиш Видалга тушган.
Таъкидлаш керакки, “Барселона”нинг собиқ аъзоси ўтган мавсум андалусияликлар сафида бор йўғи 21та ўйинда иштирок этди. У барқарор ўйин амалиётига эга бўлиш учун ҳам жамоасини ўзгартиришга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ 29 ёшли испаниялик футболчига Москванинг “Локомотив” клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унинг айни дамдаги трансфер нархи эса 4 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар