"Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси фаолиятини Бразилияда давом эттиради

"Барселона"нинг собиқ футболчиси Мартин Брейтуэйт фаолиятини Бразилия чемпионатида давом эттиради. Даниялик футболчи "Гремио" клубига кўчиб ўтади.

Клуб матбуот хизмати маълум қилишича, 33 ёшли футболчи тез орада тиббий кўрикдан ўтиш ва шартнома имзолаш учун Порту-Алегридан клуб жойлашган жойга етиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Мартин Брейтуэйт яқинда "Эспаньол" сафини тарк этган эди. У 2020 йил бошида 18 млн евро эвазига “Леганес”дан “Барселона”га кўчиб ўтган. Мартин Брейтуэйт "Эспанёл" таркибида 2022 йилдан буён 78 та ўйинда 32 та гол урган, "Барселона" сафида эса 58 та ўйинда 10 та гол урган. «Гремио» Бразилия А Сериясида 16 турдан кейин 14 очко билан 18-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!