"Барселона"нинг собиқ президенти Пересни ёлғончи деб атади
"Барселона" клубининг 2000–2003 йиллардаги президенти Жоан Гаспар "Реал Мадрид" президенти Флорентино Перес ҳақида фикр билдирди.
— У шахс сифатида жуда яхши инсон. Профессионал жиҳатдан — юлдуз, ноёб истеъдод. Лекин спорт дунёсида — ёлғончи, — дея Гаспар сўзларини "Mundo Deportivo" келтирди.
"Реал Мадрид" Перес раҳбарлиги даврида 33 та совринни қўлга киритган. Улар орасида Испания чемпионати ва Чемпионлар лигаси ғалабалари ҳам бор.
Ҳозирги вақтда мадридликлар Испания чемпионатида иккинчи ўринда бормоқда ва етакчи "Барселона"дан 11 очко ортда қолмоқда.
10 май куни ушбу икки клуб ўртасида тўғридан-тўғри баҳс бўлиб ўтади.

Фикрлар