"Барселона"нинг собиқ президенти: Сетьенни истеъфога чиқаришмайди
"Барселона"нинг собиқ президенти Сандро Росель "кўк-анор ранглилар" бош мураббийи Кике Сетьеннинг истеъфога чиқарилиши ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирди.
“Бу ёлғон деб ўйлайман. Мендаги маълумотларга кўра, клуб уни истеъфога чиқармоқчи эмас. Нега унда Каталония нашрлари бу истеъфо ҳақида гапирди? Биз ўзимизни ўзимиз алдаяпмиз. Биз оёғимиздан чаляпмиз. Баъзан Каталония учун энг ёмон нарса бу бошқа каталонияликлардир. Биз душманни боқяпмиз”, - дейди Росель.
Фикрлар