"Барселона"нинг собиқ устози янги мавсумда А Серия грандини бошқариши мумкин

Клуб президенти Аурелио де Лаурентис билан муносабатлари сабаб “Наполи”ни тарк этишга қарор қилган бош мураббий Лучано Спалеттининг ўрнига номзодлар топиш ишлари бошлаб юборилди. AS хабарига кўра, неаполликлар бу лавозимга Луис Энрикени таклиф этиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Қайд этилишича, Энрике италян тилини билади. Ўз вақтида бу мутахассис "Рома"да бир мавсум ишлаган ва А Серияда етарли тажрибага эга.

Айтиш керакки, Луис Энрике Испания терма жамоасини тарк этгач, ўтган йилнинг охиридан бери ишсиз қолмоқда. Аввалроқ 53 ёшли испаниялик мутахассис Англиянинг икки клуби - "Челси" ва "Тоттенхэм" билан боғлангани хабар қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, "Наполи" жорий мавсумда 1990 йилдан бери илк бор Италия чемпиони бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!