“Барселона”нинг трансфери ўхшамади
“Барселона” раҳбарияти қишки трансфер ойнасининг охирги кунида “Челси” ҳимоячиси Маркос Алонсони қўлга киритишга ҳаракат қилгани маълум бўлди.
Маълумотларга қараганда, бу трансфернинг амалга ошишига лондонликларнинг янги бош мураббийи Томас Тухель халақит қилган. Германиялик мураббий клуб раҳбариятига Маркос Алонсога ишонч билдиришини айтиб, уни сотиб юбормасликни сўраган.
Аввалги бош мураббий Фрэнк Лэмпард испаниялик футболчига ишонч билдирмаётган эди. Шу боис, Алонсо Англия премьер-лигасида атиги тўртта ўйинда майдонга тушган. Шунга қарамай, у битта гол уришга ҳам эришган.
Фикрлар