"Барселона"нинг уч футболчиси "Реал"га қарши баҳсдан аввал хавф остида турибди
"Барселона"нинг уч нафар футболчиси "Эл-класико" олдидан дисквалификация хавфи остида турибди.
Гап Рафинья, Френки де Йонг ва Марк Бернал ҳақида кетмоқда. Ушбу учлик бугунги "Осасуна"га қарши ўйинда сариқ карточка олса, кейинги турда "Реал Мадрид"га қарши баҳсни ўтказиб юборади.
"Осасуна" – "Барселона" учрашуви бугун соат 00:00'да бошланади. Каталония клубининг "Реал"га қарши уй ўйини эса 10 май куни шу вақтда бўлиб ўтади.
Айни пайтда Ханс-Дитер Флик жамоаси Ла Лига жадвалида пешқадам бўлиб турибди ва чемпионат якунланишига беш тур қолган бир пайтда "Реал Мадрид"дан 11 очкога илгарилаб кетган.

Фикрлар