“Барселона”нинг янги футболчиси нимадан бунча норози?
Ёзги трансферлар вақтида “Ювентус”дан “Барселона”га кўчиб ўтган Миралем Пьянич янги жамоасидаги ҳолатидан норози бўлмоқда.
Босниялик плеймейкер шу пайтгача Испания чемпионатида олтита учрашувда майдонга тушиб, жами 170 дақиқа ўйнади. Чемпионлар лигасида бешта ўйинда майдонда 381 дақиқа ҳаракат қилди.
Ростини айтсам, нега бунақа ҳолат вужудга келганини билмайман. Мен кўпроқ ўйнашни истайман ва жамоага ёрдам бера олишга тайёрман. Мен бу муносабатдан норозиман. Ҳозирча саб билан кутишга мажбурман. Лекин буни қабул қила олмайман, - деди Пьянич.
Фикрлар