
"Барселона"нинг ярим ҳимоячи бўйича қарори ўзгарди
Франки де Йонг "Барселона" билан шартномани узайтириши мумкин. Бу ҳақда "AS" нашри хабар берди.
Манбага кўра, томонлар ҳамкорликни давом эттириш масаласини яна муҳокама қилмоқчи. Шу билан бирга, "блауграна"да жамоанинг энг юқори маош олувчи ўйинчиларидан бири ҳисобланган де Йонгнинг иш ҳақини сезиларли даражада камайтириши кераклиги таъкидланмоқда.
Ла Лиганинг жорий мавсумида нидерландиялик футболчи 8 та ўйинда иштирок этиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди.
Маълумот учун, хавбекнинг Каталония клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган.
Фикрлар