
Бартомеу "Барселона"нинг айрим амалдорларини ишдан бўшатмоқчи
"Барселона" клуби президенти Жозеп Бартомеу жамоанинг айрим раҳбарлари билан можарога киришди. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, ушбу можаролар сабаб Бартомеу айрим амалдорларнинг ўз лавозимини тарк этишини хоҳламоқда. Гап 3 ой олдин клуб вице-президенти лавозимига тайинланган Эмили Русо ҳақида кетмоқда. Бартомеунинг “қора рўйхатида” бундан ташқари яна бир қатор вице-президентлар ҳам бор.
Томонлар ўртасидаги келишув Бартомеунинг сиёсатини қўллаб-қувватламаётганликлари учун келиб чиққан бўлиши мумкин, дейилмоқда.
Фикрлар