Бартомеу Мессига оид муҳим хабарни эълон қилди
“Барселона” президенти Жозеп Бартомеу жамоа етакчиси Лионель Мессининг етиши ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.
- Месси фаолиятини “Барселона”да якунлашни исташи ҳақида кўп маротаба айтган. Мен Куман билан гаплашдим. У ҳам Мессининг у тайёрлаётган лойиҳанинг ўзаги эканини маълум қилди.
Мессининг жамоа билан шартномаси 2021 йилнинг ёзигача эканини ҳаммамиз биламиз. У биринчи рақамли футболчи ва биз учун ўйнайди. Мен унинг ўзи ва отаси билан мунтазам алоқадаман. У янги лойиҳа ҳақида, янги мураббий келиши ва у Мессига ишонаётганини билади, - деди Жосеп Бартомеу.
Лионель Мессини “Интер”, “Манчестер Сити” ва ПСЖ каби қудратли клублар ўз сафига чорламоқда. Улар аргентиналик ҳужумчи учун маблағ аямаслигини маълум қилган.
Фикрлар