Бартомеунинг сири очилди
Чемпионлар лигасида “Барселона” устидан 8:2 ҳисобидаги ғалабага ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган тезкор ҳимоячи Альфонсо Дэвисни ўз вақтида каталонияликларга тавсия қилишгани ошкор бўлди.
Маълумотларга кўра, Дэвис МЛСда ўйнаб юрган кезлари яқин ўтмишнинг машҳур футболчиси Христо Стоичков каталонияликлар президенти Бартомеу билан бир неча маротаба учрашиб, Дэвисни трансфер қилишни сўраган.
Бартомеу ўшанда: “У канадалик, у менга ёқмайди”, деб жавоб берган.
Кейинроқ, 19 ёшли футболчини “Бавария” қўлга киритди ва якунланган мавсумда Дэвис Бундеслиганинг энг яхши ёш футболчиси сифатида эътироф этилди.
Комментарии