Бартра нима сабаб Испаниянинг ЖЧ-2018га борадиган таркибига чақирилмагани ҳақида айтиб ўтди
Ads

"Бетис" клуби ҳимоячиси Марк Бартра нима сабаб Испания терма жамоасининг ЖЧ-2018га борадиган таркибига киритилмагани ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Буни қабул қилиш жудаям оғир. Чунки, мен бу мусобақага бориш учун кўп нарсаларни қурбон қилган эдим. Аммо, терма жамоа даражаси ҳақида гапирадиган бўлсак у ерда жуда кўп кучли футболчилар бор. У ерда элита йиғилган. Мен уларга омад тилайман. Умид қиламанки улар яна бир бор жаҳон чемпионлигини қўлга кирита олишади. Мен бунга ишонаман”, - дейди Бартра.

Эслатиб ўтамиз, Марк Бартра 2016 йилдан буён терма жамоага чақирилмаяпти.