“Башакшеҳир” А Сериядан келган легионери билан хайрлашди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Икки ўзбек футболчиси Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев ўйнаётган “Истанбул Башакшеҳир” клуби мавсумни муваффақиятли ўтказиб, чемпионатда бешинчи ўринни эгаллади.

Айни пайтда жамоа таркибида ўзгаришлар бошланган. Истанбулликлар клуб билан  шартномаси якунланган бразилиялик футболчи Лео Дуарте билан хайрлашди.

Клуб 29 ёшли марказий ҳимоячининг кетганини расман эълон қилди. Лео Дуарте 5,5 мавсум давомида “Башакшеҳир” жамоаси шарафини ҳимоя қилди.

“Башакшеҳир” клуби Дуартега жамоа ривожига қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди ва фаолиятининг кейинги қисмида омад тилади.

Лео Дуарте 2020–2021 йилги мавсумнинг қишки трансфер ойнаси даврида Италиянинг “Милан” клубидан “Башакшеҳир”га ўтган эди. У барча мусобақаларда 205 та ўйинда иштирок этиб, ҳимоядаги вазифаларини бажариш қаторида рақиблар дарвозасини 2 маротаба аниқ нишонга ҳам олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!