БАТЭ Латвия клуби билан дуранг ўйнади, Шаҳбоз Умаровдан голли узатма (видео)

Янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўраётган БАТЭ клуби бугун мазкур йиғин доирасидаги тўртинчи назорат ўйинини ўтказди. Бу сафар борисовликларга Латвиянинг "Ноа" клуб рақиблик қилди.

"Cornelia Diamond" спорт мажмуасида кечган учрашувда кучлар тенг келди - 1:1. Эътиборлиси, БАТЭнинн ягона голига ҳамюртимиз Шаҳбоз Умаров ҳаммуаллифлик қилди. Айнан унинг жарима зарбасидан узатиб берган тўпини Сарока рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

Назорат ўйини

БАТЭ (Беларусь) - "Ноа" (Латвия) 1:1.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)