Батистутани

Аргентиналик машҳур футбол юлдузи Габриэль Батистута "Фиорентина"нинг мураббийлар штабига қўшилиши мумкин.

“Мен Батистута билан гаплашаман. Бу жамоа учун муҳим қўшимча куч бўлиши ва футболчиларимизни руҳлантириши мумкин. Ҳозир бунинг иложи йўқ, лекин биз буни муҳокама қиляпмиз”, - деди флоренцияликлар устози Чезаре Пранделли.

Эслатиб ўтамиз, Батистута 1991-2000 йилларда “Фиорентина” сафида тўп сурган ва 301 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 203 та гол ҳамда 3 та ассист ёздириб қўйган. “Фиорентина” айни дамда А Серия мусобақа жадвалида 12-ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар