Батумида халқаро шахмат фестивали бўлиб ўтади. Абдулазизова Асмира эса ҳакам сифатида фаолият юритади
2026 йил 1–11 июль кунлари Грузиянинг Батуми шаҳрида 10-Халқаро шахмат фестивали – "Batumi Municipality Cup-2026" мусобақаси бўлиб ўтади.
⠀
Нуфузли турнир Батуми шаҳридаги Муҳран Вахтангадзе номидаги спорт саройида ташкил этилади. Мусобақа ҳар ёш тоифасидаги шахматчилар ва ишқибозларни бир жойга жамлайди.
⠀
Фестиваль доирасида "Open A" ва "Open B" турнирлари, шунингдек, ўғил болалар ва қизлар ўртасидаги U-8, U-10 ва U-12 ёш тоифаларидаги баҳслар ўтказилади.
⠀
Мусобақа 9 турдан иборат бўлиб, Швейцария тизими асосида ташкил этилади. "Open A" ва "Open B" тоифаларида иштирокчиларга дастлабки 40 юриш учун 90 дақиқа, қолган партия учун эса яна 30 дақиқа вақт берилади. Шунингдек, ҳар бир юриш учун 30 сониялик қўшимча вақт қўшиб борилади.
⠀
Мазкур халқаро мусобақада Абдулазизова Асмира ҳакам сифатида фаолият юритади. Бу эса Ўзбекистон шахматидаги яна бир катта ютуқлардан бири ҳисобланади.

Фикрлар