"Бавария-2" ҳужумчиси мавсумнинг энг зўр футболчиси деб топилди

“Бавария-2” жамоаси ҳужумчиси Кваси Вридт Германия 3-дивизионининг жорий мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Ушбу сўровномада лигада иштирок этувчи клублари сардорлари, мураббийлар ва мухлислар иштирок этишди.

Асли ганалик бўлган 25 ёшли форвард жорий мавсум 33 та ўйинда 24 та гол урди ва чемпионат тўпурари бўлди. Унинг жамоаси ҳозирча 1-ўринда бормоқда. Мавсум якунланишига эса яна 2 та тур қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!