Ads

Лиссабоннинг "Спортинг" клуби форварди Желсон Дала "Бавария"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

A Bola нашри тарқатган хабарга кўра мюнхенликлар 22 ёшли анголалик футболчини қишки трансферлар чоғидаёқ сотиб олишга уруниб кўришмоқчи. Қайд этиш керакки, Далага шунингдек "Нюрнберг" ва "Ливерпуль" каби жамоалардан ҳам жиддий қизиқишлар бўлмоқда.

Маълумот учун, Желсон Дала жорий мавсум “Спортинг” сафида 4та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.