
“Бавария” афсонаси ақлдан озяпти
Нафақат “Бавария”, балки жаҳон футболи тарихидаги энг зўр ҳужумчилардан бири Герд Мюллернинг саломатлиги ёмонлашиб бормоқда.
Шифокорлар машҳур тўпурар тобора ақлдан озаётганини маълум қилди.
- Герд Мюллер умуман оқат емаяпти ва жойидан туролмайди. У футбол майдонида ҳам, ҳаётда ҳам доимо кучли жангчи бўлган. Ҳозир аҳволи оғир, - дейди 75 ёшли футболчининг рафиқаси.
Мюллер Германия терма жамоаси сафида 62 та учрашувда 68 та гол урган. “Бавария” сафида 1964-1979 йиллар давомида 453 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 398 марта ишғол қилган.
Фикрлар