Ads

“Бавария” ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Тиаго Алькантара мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин.

“Барселона” клуби собиқ футболчисига катта қизиқиш билдирмоқда, шу қатори “мюнхенликлар” ушбу трансфер учун 70 миллион евро талаб қилишмоқда.

“Кўк-анор ранглилар” техник директори Эрик Абидаль ушбу кўчиб ўтишни ўзи назорат қилишини айтиб ўтганди.

Аввалроқ, “Бавария” клуби ўйинчини қўйиб юборишга тайёр эканлигини маълум қилганди, бунга сабаб жамоа бош мураббийи Нико Ковачнинг  футболчига бўлган қизиқиши йўқлиги.

“Барса” Алькантарунинг трансфери учун 50 миллион евро ҳамда Люк Динани таклиф қилиши мумкин.

Эслатиб ўтиш жоизки, Тиагу 2013 йилда Гвардиоланинг таклифи бўйича “Бавария”га 22 миллион евро эвазига ўтган.