Бавария" "Арсенал" ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

"Арсенал" ярим ҳимоячиси Гранит Жака яна бир немис клуби нишонига тушди. Инсайдер Флориан Плеттенбергнинг хабар беришича, "Бавария" 30 ёшли ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаши мумкин.

Германия чемпиони швейтсариялик футболчи учун аввалроқ Гранитга қизиқиш билдирган "Байер" Леверкузен билан рақобатлашиш ниятида.

Жака жорий мавсумда Премьер-лигада 37 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширган.

Ярим ҳимоячининг шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган ва унинг нархи 28 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!