Ads

Мюнхеннинг "Бавария" клуби испаниялик вингер Марко Асенсионинг трансфери борасида "Реал"га супер таклиф тайёрлади.

Испан нашрларининг ёзишича немис гранди 23 ёшли футболчи учун “қироллик клуби”га нақд 120 млн евро тўлашга тайёр.

Маълумот учун, Асенсио жорий мавсум “Реал” сафида жами 31та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси эса 80 млн еврони ташкил этади.