"Бавария" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтириш арафасида

Мюнхеннинг "Бавария" клуби тез орада ярим ҳимоячи Тьяго Алькантара билан амалдаги шартномани узайтиради. Бу ҳақда Kicker нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра, томонлар музокараларни деярли якунлашган ва бор йўғи шартномани имзолаш қолган. Аммо, ҳозирча янги келишувнинг муддати ва молиявий томонлари ҳақидаги маълумотлар ошкор этилмаяпти.

29 ёшли Алькантара “Бавария” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 32 та ўйинда иштирок этди ва 3 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!