“Бавария” “Барса” рекордини йўққа чиқариш учун ФИФАга мурожаат қилмоқчи

“Бавария” футболчилари ва бош мураббий Флик бошчилигида клуб рағбари

Карл-Хайнца Руммениггедан ФИФАга мурожаат қилиб, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини 2020 йилда ўтказишни сўрашни талаб қилган.

Аввалроқ, айрим қитъалар клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўлланма берувчи Чемпионлар лигаси мавқеидаги минтақавий мусобақаларни йил охиригача якунлай олмаслиги мумкинлигини инобатга олиб, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ФИФА томонидан 2021 йилнинг январига белгиланган эди.

“Бавария” эса ушбу мусобақани жорий йилда ўтказиб, соврин жамғариш бўйича “Барселона” рекордини йўққа чиқармоқчи бўляпти. Маълумки, “Барселона”да Гвардиола даврида бир йилда олтита мусобақада бош совринни қўлга киритган.

- Жамоа Ханс Флик бошчилигида менга келиб, ФИФА президенти Жанни Инфантино билан клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини бу йил ўтказиш бўйича гаплашишимни талаб қилди. Улар олтинчи совринни ютмоқчи, - деди Румменигге.

Таъкидлаш лозимки, “Бавария” бу йил ҳисобидан бешта мусобақа – Бундеслига,  Германия кубоги, мамлакат суперкубоги, Европа Чемпионлар лигаси ва  УЕФА суперкубогида бош совринни қўлга киритди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!