"Бавария" "Барса"нинг "оғзидаги оши"ни илиб кетиши мумкин

Янник Карраско ёзги трансфер ойнасида Мадриднинг “Атлетико” клубини тарк этишга яқин турибди. "Todofichajes" нашрининг ёзишича, бельгиялик ярим ҳимоячининг хизматларига Мюнхеннинг “Бавария” клуби қизиқиш билдирмоқда.

Немис гранди Карраско учун “Барселона” билан рақобатлашиш ниятида. Олдинроқ "кўк-анорранглилар" Янникни 15 миллион евро эвазига трансфер қилишга яқин экани хабар қилинганди.

29 ёшли футболчи 2020 йилнинг сентябридан буён “матрасчилар”да ўйнамоқда. Шартнома 2023/2024 йилги мавсум охиригача амал қилади.

Янник жорий мавсумда Ла Лигада 35 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!