"Бавария" "Барселона" дарвозабонига қизиқиш билдирмоқда

Каталониянинг “Барселона” клуби дарвозабони Яспер Силессен “Бавария”нинг жиддий қизиқишларига сабаб бўла бошлади.

Мюнхенликлар раҳбарияти жамоанинг асосий посбони Мануэль Нойернинг 2018 йил сўнггига қадар ҳам сафга қайта олмаслигидан ҳавотирга тушмоқда. Шу боис, немис гранди ёзда ўз сафига иқтидорли дарвозабон олиб келишни режалаштирмоқда. “Бавария” учун Марк-Андре тер Штеген бу борада энг маъқул танлов бўлар эди, бироқ, мюнхенликлар германиялик футболчи учун “Барселона”га 170 млн евро товон пули тўлаш имкониятига эга эмас.

Шу боис улар айнан Яспер Силессен номзодига тўхталишмоқда. Унинг трансфери “Бавария”га таҳминан 60 млн еврога тушиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!