"Бавария" "Барселона" кўзлаётган футболчини ўз томонига оғдириб олмоқчи

Мюнхеннинг "Бавария" клуби "Лацио" ярим ҳимоячиси Луис Фелипе учун курашга қўшилди.

Sport.es нашри тарқатган хабарга қараганда, немис гранди "Барселона" кураш олиб бораётган 23 ёшли бразилиялик футболчини ўз томонига оғдириб олмоқчи.

Айтиш керакки, Фелипенинг “Лацио” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган. Унинг трансфери эса 20 млн еврога баҳоланмоқда. У жорий мавсум 23 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!