“Бавария” билан келиша олмай қолган Тухелга катта жамоадан иш чиқди
“Бавария” бош мураббийи Томас Тухель мавсум якунланиши билан Мюнхенни тарк этади. Германиялик мутахассис ишсиз қолмайдиган бўлди.
Bild нашри журналисти Кристиан Фалькнинг хабар беришича, 50 ёшли мутахассис Англия Премьер-лигасига қайтиш эҳтимоли катта.
Манбага кўра, Томас тухель “Манчестер Юнайтед” билан ҳамкорлик борасида музокараларни бошлаб юборган. Манчестерликлар ҳозирги бош мураббий Эрик тен Хаг ўрнига Томас Тухелни олиб келмоқчи.
“Бавария” раҳбарияти ҳам Тухелни олиб қолишни истаган эди. Бироқ мутахассис қўйган талаблар клуб хўжайинларига ёқмади.
Томас Тухель қўйган талаблардан бири трансфер сиёсатига дахлдор бўлиб, тажрибали мутахассис жамоага янги ижрочиларни танлаш, таркибдаги футболчиларнинг қай бири қолиши ва кимлар сотиб юборилишини шахсан ўзи ҳал қилмоқчи бўлганди.
Фикрлар