"Бавария" бир шарт билан тажрибали футболчисини олиб қолмоқчи

TIGGO 2 PRO

Томас Мюллер яна бир мавсумни "Бавария"да ўтказиши мумкин. Бу ҳақда Флориан Плеттенберг маълум қилди.

Журналистнинг сўзларига кўра, Мюнхен клуби 35 ёшли ярим ҳимоячига янги шартнома таклиф қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Шартнома 2026 йилгача имзоланиши мумкин.

Асосий шарт шундаки, футболчи иш ҳақини қисқартиришга рози бўлиши керак. Таъкидланишича, "Бавария"нинг Мюллерни келажакдаги режаларига ҳали тўлиқ ишончи йўқ.

Маълумот учун, Томаснинг "Бавария" билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида тугайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!