"Бавария" бош мураббий билан янги шартнома имзолади

"Бавария" клуби бош мураббий Ханс-Дитер Флик билан шартномани узайтирганини маълум қилди.

55 ёшли мутахассис 2023 йилнинг 30 июнига қадар амал қилувчи янги битим имзолади.

Флик 2019 йилнинг июлида Нико Ковачга ёрдамчи мураббий этиб тайинланганди ва ноябрь ойига келиб, бош мураббийга айланди.

Эслатиб ўтамиз, Бундеслиганинг 25-туридан сўнг, Мюнхен клуби "Боруссия Дортмунд"дан 4 очко кўпроқ жамғариб, биринчи поғонани эгаллаб турипти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!