"Бавария" бош мураббий лавозимига Тухелни таклиф қилмоқчи

ПСЖ клуби бош мураббийи Томас Тухель яна Бундеслигага қайтиши мумкин.

Le10Sport нашри тарқатган хабарга кўра немис мутахассисига "Бавария" жиддий қизиқиб қолган. Мюнхенликлар раҳбариятининг фикрича айнан Тухель жамоага Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишига ёрдам бериши мумкин.

Маълумот учун, Тухель Парижга келишидан аввал 2013-2015 йилларда Дортмунднинг “Боруссия” клубини бошқарган.

Эслатиб ўтамиз, "Бавария" бундан бир неча кун муқаддам Нико Ковачни истеъфога чиқарган эди. Ҳозирда жамоани Ханс-Дитер Флик бошқармоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!