"Бавария" бош мураббийи Вернер трансферини тасдиқлади

"Бавария" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик "Лейпциг" ҳужумчиси Тимо Вернернинг "Челси"га трансфери ҳақида фикрини билдириб ўтди.

"Тимо - тўпурар футболчи.  Хабарлар рост бўлса, "Челси" яхши келишувни амалга оширди. Вернернинг қарорини ҳурмат қилиш керак", - дейди мураббий.

Жорий мавсумда Вернер Бундеслига баҳслари доирасида "Лейпциг" таркибида 29 та ўйинда 25 та гол киритишни уддалади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!