“Бавария” Бундеслига юлдузини олади

Бундеслиганинг амалдаги чемпиони “Бавария” ёзда икки ҳимоячисига жавоб бериб юборишини тасдиқлади. Унга кўра, Жером Боатенг ва Никлас Зюле ўзига янги жамоа топиши керак бўлади.

Мюнхенликлар икки ҳимоячидан бўшайдиган ўринга “Лейпциг” мудофааси етакчиси Дайот Упамеканони олиб келишни режалаштирган. “Лейпциг” франциялик ҳимоячининг трансферини 53 миллион еврога баҳолаган.

Боатенг ва Зюле эса, фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Ҳар икки футболчига таклифлар етарли.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!