"Бавария" Бундеслигада тарихий рекорд қайд этди

"Бавария" клуби Германия Бундеслигаси 29-турида "Фортуна"ни 5:0 ҳисобида мағлуб этмоқда (иккинчи тайм). Шу тариқа, мюнхенликлар 29 та баҳсда 86 та гол киритишга эришди. Бундеслига тарихида ҳали бундай сермаҳсуллик қайд этилмаган эди.

Қизиғи, бундан олдинги рекорд ҳам "Бавария"нинг ўзига тегишли бўлиб, 1973/7 йилги мавсум чемпионатдаги дастлабки 29 учрашувда 84 та гол киритилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!