"Бавария" Дэвис билан музокараларни бошлади

Мюнхеннинг "Бавария" клуби Альфонсо Дэвис билан янги меҳнат шартномаси бўйича музокараларга киришди. Бу ҳақда журналист Мануель Вет ижтимоий тармоқлар орқали хабар берди.

Инсайдернинг хабарига кўра,  янги шартнома канадалик футболчи учун устувор вазифа ҳисобланади. Аввалроқ ОАВда Девисга "Манчестер Юнайтед" ва "Реал"дан қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Канадалик футболчи жорий мавсум мюнхенликлар сафида 36 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!