"Бавария" энг зўр вингерини МЮга қўйиб юбормоқчи эмас

"Бавария" ярим ҳимоячиси Кингсли Команга "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдираётгани ҳақида немис матбуоти хабар берган эди.

Бироқ Sky нашрининг маълумотига кўра, "қизиллар" раҳбарияти 24 ёшли футболчини трансферга қўймоқчи эмас. Франциялик ярим ҳимоячининг "Бавария" билан шартномаси 2023 йил ёзигача амал қилади.

Жорий мавсумда Коман немис клуби сафида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 9 та голли узатма муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!