“Бавария” етакчилари билан хайрлашмоқчи

“Бавария” раҳбарияти ёзги трансферлар мавсумида асосий таркиб футболчиларининг бир қанчаси билан хайрлашмоқчи, дея хабар беради Sport Bild нашри.

Артуро Видалнинг мюнхенликлар билан тузган шартномаси бир йилдан сўнг якунига етади. Ҳимоячи Хуан Бернат эса клубдаги ўрнидан норози.

Тьяго Алькантара эса келишувга кўра, 2021 йилгача жамоада қолиши керак, бироқ 27 ёшли испаниялик футболчига “Бавария” кўп ҳам ишонч билдирмоқчи эмас.

Шундай ҳолат Жером Боатенгда ҳам кузатилмоқда. У “Бавария”ни Россиядаги мундиалдан сўнг тарк этади. Агар шундай бўлса, мюнхенликлар “Хоффенхайм”дан Кевина Фогтни олиб келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!