"Бавария" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

"Бавария" ҳимоячиси Альфонсо Дэвис "Барселона"га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси чорак финал беллашувини ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда Kicker нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, канадалик футболчи мушакларидаги жароҳат сабаб бугунги машғулотларда иштирок этмаган.

19 ёшли Дэвис жорий мавсум “Бавария” сафида 43 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 9 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

"Барселона" - "Бавария" учрашуви эса 14 август куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!