"Бавария" етакчиларидан бири "Боруссия"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин
“Бавария” клуби бош мураббийи Ханс-Дитер Флик кеча “Айнтрахт”га (2:1) қарши бўлиб ўтган Германия кубоги ярим финал учрашувидан сўнг Серж Гнабри нега ушбу баҳсда майдонга тушмаганини изоҳлади.
“У машғулот пайти белини шикастлаб олди ва нормал ҳаракат қила олмай қолди. Бизда яна 2 кун бор ва шифокорлар шанба кунгача уни оёққа турғизишларига умид қиламиз. Чунки, Сержининг Гладбахга қарши ўйинда иштирок этиши биз учун жуда муҳим”, - дейди Флик.
Бундеслиганинг 31-туридан ўрин олган «Бавария» – «Боруссия» Мюнхенгладбах баҳси 13 июнь куни бўлиб ўтади.
Фикрлар