"Бавария" етакчларидан бири қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди
“Бавария” ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантара бир неча ҳафтани даволаниш билан ўтказиб юборади. Бу ҳақда мюнхенликлар бош мураббийи Ханс-Дитер Флик айтиб ўтди.
“Алькантара жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. У энди 3 ҳафтани ўтказиб юборади. Биз бу операцияни ҳозир амалга оширишга қарор қилдик. У кубок финалигача сафга қайтиши мумкин”, - дейди Флик.
Германия кубоги финали 4 июль куни бўлиб ўтади. Ҳал қилувчи баҳсда “Бавария” “Байер”га қарши беллашади.
Фикрлар