"Бавария" Фирминони ўз сафига қўшиб олиши мумкин

  • 07 Jan 10:45
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Media Foot" хабарига кўра, "Бавария" қишда Роберто Фирминони сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу қисқа муддатли шартнома кўринишида бўлиши мумкин.

Tecno

"Ливерпуль" бразилиялик футболчи билан шартномани узайтириши даргумон. Фирмино учун ўтган мавсум муваффақиятсиз кечди. Жорий мавсумда у асосий таркиб футболчисига айланганди, аммо жароҳатлар безовта қилавергач, таркибдан тушиб қоляпти.

"Бавария" Левандовски кетганидан кейин янги марказий ҳужумчи топишга ҳаракат қилмоқда. Шу билан бирга, клуб қишда турли ижара вариантларини кўриб чиқиш ниятида.

Эслатиб ўтамиз, Фирмино "Ливерпул"дан олдин "Хоффенхайм"да ҳам муваффақиятли ўйнаган эди. Яъни унга Бундеслига бегона эмас.

Comments

You must be logged in to commet!