"Бавария" футболчиси "Челси"нинг таклифини рад этди

"Бавария" футболчиси Серж Гнабри "Челси"га ўтиш вариантини рад этди. У Лондон клубида ўйнашни тўғри танлов, деб ҳисобламайди. 

Гнабри аввал Лондоннинг "Арсенал"ида тўп тепган. У бу клубга нисбатан ҳурматсизлик қила олмаслигини маълум қилган. 

Маълумот ўрнида, Сержнинг Мюнхен клуби билан келишуви келаси йил ёзида якунига етади. Унга "Челси"дан ташқари "Барслеона" ҳамда "Реал" жамоалари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!