"Бавария" футболчиси "Евро-2024" учун Германия қайдномасидан жой олди

Германияда бўлиб ўтадиган "Евро-2024" учун немисларнинг қайдномаси аниқ бўлиб боряпти. "Бавария" аъзоси Александер Павлович ҳам ушбу турнирида иштирок этади, дея хабар бермоқда "Sky Sports" нашри. 

Rasm

Бу футболчи учун миллий терма жамоа либосидаги илк йирик турнир. 2004 йилда туғилган ярим ҳимоячи бунгача фақатгина 20 ёшлилар жамоасига чақирув олганди. 

Павлович "Бавария" академиясида таҳсил олган бўлиб, ушбу мавсумда дебют қилди. У клуб таркибида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та голда иштирок этди. 

Эслатиб ўтамиз, "Евро-2024" 15 июнга ўтар кечаси Германия ва Шотландия ўйини билан старт олади ва 10 июлда ўз ниҳоясига етади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!