"Бавария" футболчиси Ўзбекистонга қарши ўйинда майдонга тушадими?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Канадага қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Мундиал мезбонлари сафидан бир қатор етакчи футболчилар ўрин олган. Бироқ жамоа сардори, Мюнхеннинг "Бавария" клуби футболчиси Альфонсо Дэвис жароҳати сабаб ушбу баҳсни ўтказиб юборади.

Канада терма жамоаси бош мураббийи Жесси Марш бу борада қуйидагича фикр билдирди:

"Бўлажак ўртоқлик ўйинида Альфонсо Дэвиснинг ёрдамисиз ҳаракат қиламиз. У сон мушагидан олган жароҳати туфайли майдонга туша олмайди. Дэвис Жаҳон чемпионати учун таркибга киритилган, бироқ ҳозирча тўлиқ тикланмаган. Шунга қарамай, у жамоани қўллаб-қувватлаш учун биз билан бирга бўлади", — деди Марш.

Маълумот учун, Ўзбекистон — Канада учрашуви эртага, Тошкент вақти билан соат 06:30 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!