"Бавария" футболчиси ПСЖга ўтиши мумкин

Мюнхеннинг “Бавария” клуби вингери Кингсли Коман фаолиятини ўз ватанида давом эттириши мумкин. Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра, ҳужумкор ярим ҳимоячига ПСЖ қизиқиш билдирмоқда.

Қайд этиш лозимки, 25 ёшли футболчи Париж гранди тарбияланувчиси ҳисобланади. Клуб раҳбарияти уни ортга қайтармоқчи.

Ўз навбатида, немис клуби Коман билан амалдаги шартномани узайтириш борасида келишувга эриша олмаяпти. Шу муносабат билан "Бавария" футболчини сотишга рози бўлиши мумкин.

Кингслининг ПСЖга трансфери келаси ёзда амалга ошиши мумкин. Унинг трансфер нархи 55 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!