“Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Хави Мартинес яна Испанияга қайтиши мумкин.

EITB нашри тарқатган хабарга кўра 31 ёшли испаниялик футболчига “Атлетик” Бильбао жиддий қизиқиш билдира бошлаган. Таъкидлаш керакки, Мартинес ушбу жамоа тарбияланувчиси ҳисобланади.

Маълумотларга қараганда бильбаоликлар Мартинес учун немис грандига 10 млн евро тўлашга тайёр. Ўз навбатида бу таклиф “Бавария”ни қаноатлантириши мумкин.

Агар томонлар келишувга эришишса, “Атлетик” Мартинес билан 2 йиллик шартнома имзолайди.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” Мартинесни  йил “Атлетик”дан 40 млн евро эвазига сотиб олган эди.