“Бавария” футболчисига АПЛ гранди қизиқиш билдирмоқда
"Бавария" ҳимоячиси Бенжамин Павар фаолиятини Англия Премьер лигасида давом эттириши мумкин. Журналист Кристиан Фалькнинг ёзишича, агент Пини Захави футболчининг хизматларини Лондоннинг “Челси” клубига таклиф қилган.
"Аристократлар" Антонио Рюдигер ва Андреас Кристенсен кетганидан кейин ҳимоя чизиғини кучайтиришлари керак. Бундан ташқари, Павар ўнг қанотда ҳам ажойиб ўйин кўрсата олади, шунинг учун франциялик футболчининг ҳаракатларини "Барселона"га ўтиши мумкин бўлган Сезар Аспиликуэта билан солиштиришмоқда.
Бироқ, айни дамда "Челси"нинг устувор мақсадлари бошқа футболчилар - Жюль Кунде ва Преснель Кимпембе. Агар ушбу ҳимоячилардан бири бўйича келишув амалга ошмаса, "кўклар" бор эътиборини Паварга қаратиши мумкин.
Фикрлар